- Салом,
ошна! Йўл бўлсин?
-
Салом.
Ишга кетяпман. Янги фаолият бошладим. -
-
Машинанг
қани.
-
Машинадан
кечдим. Ахир, ичидан қурол топиб олишлари мумкин.
-
Нега
пана-пастқам йўлларда аланглаб кетяпсан?
-
Шаллақи
аёллар осилиб жанжал бошлаши, кейин мени айбдор қилиб ичкарига олишмаслиги учун
яширинча юрибман.
-
Уйингдан
келяпсанми?
-
Уйдан ҳам
чиқиб кетганман. Ахир, уйимдан тақиқланган адабиёт топиб жавобгарликка
тортишса, нима бўлади?
-
Сенга
уйсиз қийин бўпти-ку. Ўғлингга айт, менинг олдимга келсин, сенга озроқ маблағ
бериб юбораман.
-
Оила,
бола-чақани ташлаб кетдим. Мени деб уларни ўқишдан, ишдан қувишларини истамайман.
-
Бўлмаса,
телефонингни бер, ўзим олиб ўтаман.
-
Телефонсиз
юрибман, локациямни кузата олмасликлари учун.
-
Эҳ,
сен-эй. Ахир, қандай қилиб бунақа юрасан? Уйинг йўқ, бола-чақангдан узоқда, бир
аҳволдасан. Мана бу пулни олиб ўзингга ишлатарсан, қани чўнтакни оч-чи. Ие, чўнтагинг
қани? Битта ҳам чўнтагинг йўқ-ку.
-
Чўнтагимдан
наркотик топиб олишлари мумкин, ахир. Шунинг учун узиб ташладим.
-
Параноикмисан?
Қандай фаолият бошладинг ўзи?
-
Сиёсат,
оғайни, сиёсат билан шуғулланяпман. Мухолиф партия тузмоқчиман.
2020 йилнинг 1 майи
Комментариев нет:
Отправить комментарий