28.10.2013

Тил - дарё

Баъзида чет тилидаги бирор сўз ё атаманинг ёки иборанинг таржимасини билмай қоламиз. Оддий сўзнинг таржимасини луғатлардан ҳам кўра оламиз , лекин гоҳида биргина сўз жуда кўп маъноларга эга бўлади. Атамалар-чи, айниқса, сўнгги пайтда тилимизга интернет орқали ёпирилиб кириб келаётган чет иборалари-чи?
Шундай вақтда тажрибали тилшунослар, малакали таржимонлар билан бевосита мулоқотда бўлиш фойдалидир. Ижтимоий тармоқ аъзолари учун бунга имконият бор.
Фейсбукда мана бир қанча муддатдан бери “Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар” гуруҳи фаолият юритмоқда. Кўплаб тилларнинг билимдонлари кичик бир жамоани ҳосил қилишди. Фақатгина тилчилар эмас, тилга, сўзларнинг этимологиясига ва бошқа жиҳатларига қизиққан бир қанча соҳа кишиларини ўз ичига олгандир. Таниқли ижодкорлар, дарслик ва қўлланмалар  муаллифлари бу гуруҳнинг доимий аъзолари ҳисобланишади. Гуруҳ тўғрисида халқ шоири Хуршид Даврон ўз сайтида фикр билдирди.
Гуруҳдагилар шундай тиниб-тинчимаски, масалан, номзодлик ишингизга оид мақоланинг атамаси юзасидан савол пост қилсангиз, аввало муфассал жавоб оласиз, кейин улар ўзаро тортишиб кетишади. Ҳимояни тамомлаб олим бўлиб келсангиз ҳам ўша атама юзасидан баҳслар ҳали тинмаган бўлади
Азиз ўртоқлар. Ушбу гуруҳга аъзо бўлиб, билмаган сўз ва атамаларингиз, иборалар маъносини билиб олишингиз мумкин.


Қуйида эса Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов раҳбарлик қилган Атамашунослик қўмитаси томонидан ёзилган “Тил – дарё” номли кичик китобчани ҳавола этамиз. Ушбу китобчада Атамашунослик қўмитаси кўригидан ўтиб луғатимизга кирган байналмилал терминлар, ўзлашма атамалар рўйхати изоҳлари билан келтирилган. Бу китобчани блогимиздан кўчириб олишингиз мумкин



20.10.2013

MapInfo да харитани масштаблаштириш

Мапинфо бу картографияда қўлланиладиган етакчи программалардан биридир.        
Геофизикнинг вазифаси қаторига хариталар билан ишлаш ҳам киради, шу сабабли Мапинфо  программасининг айрим имкониятлари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди. Биз қуйида оддий растр (JPEG, BMP, TIFF в.ҳ.к) кўринишидаги топопланшет ва хариталарни Мапинфода масштаблаштиришни кўриб чиқамиз.
Мапинфонинг ойнасида бирор картани очамиз (открыт таблицу – бу программа расмни ҳам таблица деб атайди :), файл типига растрни белгилаш керак.



“Расмни шунчаки кўрмоқчимисиз ёки координаталар белгилаб регистрация қилмоқчимисиз”, деб сўрайди. Регистрация қилишни боссак, “Регистрация изображения” ойнаси чиқади.

Ушбу ойнадан аввал “Проекция”га кириб қайси координата системаси бўйича киритаётганимизни белгилаймиз ва шундай сўнггина сетка бўйича нуқталарни белгилаб, унга тегишли координаталарни киритамиз. Ишнинг моҳияти оддий – растрнинг нуқтасига тегишли координаталар мос ҳолда “боғлаб” қўйилади. Камида 4та нуқта киритиш мақсадга мувофиқдир. Киритилган координаталарни “Правка” билан ўзгартириш мумкин. “Ошибка (точки)”  1 дан ошиб кетмаслиги керак. Харитани масштаблаштириб бўлсак, файл ёнида қўшимча . TAB файл пайдо бўлади, биз уни босиб харитани мапинфода тўғридан тўғри очишимиз мумкин.
Энди базадан сейсмостанциягача, сейсмостанциядан пивохонагача бўлган масофани харита орқали ўлчашимиз мумкин. :)