Дин ҳақида: - Одамнинг манетида
бўлсин (кўкрагига уриб), вей!
Бойлар ҳақида: - Мард киши. Эҳсони катта
саховатли одам. Ҳожи. Бир
тўй қилди ўтган йили, тўкиб ташлади, келганам келди, келмаганам келди.
Уччига чиққан таниш-билишчи ва порахўр
ҳақида: - Ҳожатбарор одам. Ҳозирги замонда танишсиз иш битиролмайсан. Бир
суҳбатини ол, керак бўлиб қолади.
Ёғли овқат ҳақида: - Дўхтирлар ваҳимачи
халқ бўлади. Катта-катта олавер.
Ичкилик ҳақида: - Ўзимас, кайфи ҳаром. Икки
ака-ука бўлган экан (давомини биласиз).
СССР ҳақида: - (орзумандлик билан) Бошқача
даврлар эди. Гугурт икки тийин. Бир сўмга, эҳҳе..
Америка ҳақида: - Иплос давлат.
Ҳамма уруш ўшағдан чиқади.
Тошкент ҳақида: - Свет ўчмайди, газ бир метр.
Мустақиллик ҳақида: - Ҳозир ҳам
кам бўлганимиз йўқ. Ишлаган қандини уриб яшаяпти.
Тўйлар ҳақида: - Ярашиғи шунақа.
Маҳалла-кўйдан кам ё ортиқ жойимиз йўқ.
Газеталар ҳақида: - Афандиси,
сканворди боридан олиб тураман.
Китоб ҳақида: - Ўқиб шаҳар
оберармиди. Кўряпмиз
ўқиганларни.
Қиз фарзанд ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз
ўқиганларни.
Интернет ҳақида: - Ҳозирги болаларнинг
ҳаммасининг, нимейди, анави, ҳа аднўда сайти бор.
Алишер Усмонов ҳақида: - Путин билан
яккама-якка гаплашиб, Россияда ўзбекларга тегмасликка келишиб қўйибди.
Элон Маск ҳақида: - Ким у?
Масжид ҳақида: - Пенсияга чиқиб
олай, Худо хоҳласа, намозни канда қилмайман.
Сиёсат ҳақида: - Кетни қисган бой бўлади. Сиёсатга
аралашма. Ундан кўра уят-уят гаплардан гаплашайлик.
Президент ҳақида: - Ўзи яхши одам,
атрофидагилар ярамас.
2019 йилнинг сентябри
Комментариев нет:
Отправить комментарий