Яқинда раҳбариятимиз ЗМС обработкани бажаришга
имконимиз бор-йўқлиги ҳақида қизиқди ва программалар топиб изланиб кўришни маслаҳат беришди.
Қуйида ЗМС электрон
файлини айрим программалар ёрамида обработка қилиш кўрсатилган. Бу
программаларни кўчириб олиш бепулдир.
Кам чуқурликлар сейсморазведкасида файл SEGY, SEGD дан фарқли тарзда SEG 2 форматда регистрация қилинади.
Прогресс-L сейсмостанциясида отилган точкани программа билан ишлов бериш учун аввал файлни бўлакларга бўлиб оламиз.
Бунинг учун Interpex.IXSeg2Segy программасидан фойдаланамиз. (Бу программани мана бу адресдан кўчириб оласиз)
File – Import дан керакли SEGY файлни танлаймиз, программа отстрел номерини сўрайди Get Integer. (Масалан, файлда 1) прямой; 2) централний; 3) встречний отилган бўлиши мумкин.) Номери киритилгач, фақат шу сейсмограммани акс эттиради. File – Export SEG2. Файл SEG2 форматига ўтказилди. Энди уни Uphole программасида пикировка қилиш мумкин.
Тегишли SEG2 файлни Uphole программасида очамиз. (Uphole2 программасини мана бу адресдан кўчириб оласиз) Бу программа аслида МСК учун мўлжалланган, лекин ЗМС учун ҳам фойдаланса бўлади.
Сейсмограммани ўнгда тепадаги тугмалар билан катталаштириш ва кичиклаштириш, пикировка учун қулай ҳолатга келтириб олиш мумкин. Pick Breaks ни босамиз ва дастлабки вступление тўлқинларини белгилашни бошлаймиз. Агар тебраниш амплитудаси кўзга ташланмас даражада кичик бўлса, усилениени ошириб кўрса бўлади. Чапдаги ойнада белгиланган канал номерига тегишли вақт миллисекундда кўрсатиб борилади.
Белгиланган вақтлар бўйича Uphole results ойнасини очиб тезлик годографини қўриш ҳам мумкин. Фақат бунинг учун ушбу точкага оид бўлган айрим маълумотларни (каналлар орасидаги масофа, профил номери, пикет рақами, бажарувчи ва буюртмачи ташкилот номи, бўйингиз, оғирлигингиз, туфлингизнинг размери :) ва шунга ўхшаш ашқол-дашқолларни) киритиш лозим бўлади. Шу сабабли ҳозирча бундай қилмасдан Print тугмасини босиб Picktimes.TXT деган текстовой документни очамиз. У мана бундай кўринишда бўлади
File : F:\444_444-04.SG2
Chan Pick Time
---- ---------
1
2
3
4
5 5.28
6 5.28
7 10.55
8 16.58
9 42.21
10 50.50
11 55.77
12 61.05
13 68.59
14 74.62
15 82.91
16 90.44
17 97.23
18 103.26
19 115.31
20 122.10
21 128.88
22 134.16
23 137.93
24 141.69
25 146.22
26 146.97
27 156.71
28 151.49
Эслатма: Одатда ЗМСда 24та канал 100метрли ёки 200 метрли расстановкада ишлатилади. 28та канал бўлса бошидаги 4таси вспомогателний каналлардир. Уларни пикировка қилинмайди.
Picktimes.TXT фйли дарҳол очилмаганда ҳам у файл ёнида .PIK расширенияли файл бўлиб автоматик тарзда сақланиб қолади.
Энди бу миллисекундларни экселга оламиз.
Расмда кўрсатилганидек каналлар ва миллисекундлар шу устунларга мос ҳолда жойлаштирилиши керак. Chan деган ёзуви бор B, D, F устунлардаги 5дан 28гача каналлар рўйхати вспомогателнийнинг ҳисобига хато, аслида А устундагидек бўлади ва бундан буён А устундаги 1дан 24 гача каналлар рақамидан фойдаланамиз.
Excel нинг диаграмма ойнасида годограф чизилади.
Шу графикни қоғозга чиқариб,кейин шунга узун темир линейка билан тезликни чизиб қўйилади
Комментариев нет:
Отправить комментарий