28.10.2013

Тил - дарё

Баъзида чет тилидаги бирор сўз ё атаманинг ёки иборанинг таржимасини билмай қоламиз. Оддий сўзнинг таржимасини луғатлардан ҳам кўра оламиз , лекин гоҳида биргина сўз жуда кўп маъноларга эга бўлади. Атамалар-чи, айниқса, сўнгги пайтда тилимизга интернет орқали ёпирилиб кириб келаётган чет иборалари-чи?
Шундай вақтда тажрибали тилшунослар, малакали таржимонлар билан бевосита мулоқотда бўлиш фойдалидир. Ижтимоий тармоқ аъзолари учун бунга имконият бор.
Фейсбукда мана бир қанча муддатдан бери “Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар” гуруҳи фаолият юритмоқда. Кўплаб тилларнинг билимдонлари кичик бир жамоани ҳосил қилишди. Фақатгина тилчилар эмас, тилга, сўзларнинг этимологиясига ва бошқа жиҳатларига қизиққан бир қанча соҳа кишиларини ўз ичига олгандир. Таниқли ижодкорлар, дарслик ва қўлланмалар  муаллифлари бу гуруҳнинг доимий аъзолари ҳисобланишади. Гуруҳ тўғрисида халқ шоири Хуршид Даврон ўз сайтида фикр билдирди.
Гуруҳдагилар шундай тиниб-тинчимаски, масалан, номзодлик ишингизга оид мақоланинг атамаси юзасидан савол пост қилсангиз, аввало муфассал жавоб оласиз, кейин улар ўзаро тортишиб кетишади. Ҳимояни тамомлаб олим бўлиб келсангиз ҳам ўша атама юзасидан баҳслар ҳали тинмаган бўлади
Азиз ўртоқлар. Ушбу гуруҳга аъзо бўлиб, билмаган сўз ва атамаларингиз, иборалар маъносини билиб олишингиз мумкин.


Қуйида эса Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов раҳбарлик қилган Атамашунослик қўмитаси томонидан ёзилган “Тил – дарё” номли кичик китобчани ҳавола этамиз. Ушбу китобчада Атамашунослик қўмитаси кўригидан ўтиб луғатимизга кирган байналмилал терминлар, ўзлашма атамалар рўйхати изоҳлари билан келтирилган. Бу китобчани блогимиздан кўчириб олишингиз мумкин



20.10.2013

MapInfo да харитани масштаблаштириш

Мапинфо бу картографияда қўлланиладиган етакчи программалардан биридир.        
Геофизикнинг вазифаси қаторига хариталар билан ишлаш ҳам киради, шу сабабли Мапинфо  программасининг айрим имкониятлари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди. Биз қуйида оддий растр (JPEG, BMP, TIFF в.ҳ.к) кўринишидаги топопланшет ва хариталарни Мапинфода масштаблаштиришни кўриб чиқамиз.
Мапинфонинг ойнасида бирор картани очамиз (открыт таблицу – бу программа расмни ҳам таблица деб атайди :), файл типига растрни белгилаш керак.



“Расмни шунчаки кўрмоқчимисиз ёки координаталар белгилаб регистрация қилмоқчимисиз”, деб сўрайди. Регистрация қилишни боссак, “Регистрация изображения” ойнаси чиқади.

Ушбу ойнадан аввал “Проекция”га кириб қайси координата системаси бўйича киритаётганимизни белгилаймиз ва шундай сўнггина сетка бўйича нуқталарни белгилаб, унга тегишли координаталарни киритамиз. Ишнинг моҳияти оддий – растрнинг нуқтасига тегишли координаталар мос ҳолда “боғлаб” қўйилади. Камида 4та нуқта киритиш мақсадга мувофиқдир. Киритилган координаталарни “Правка” билан ўзгартириш мумкин. “Ошибка (точки)”  1 дан ошиб кетмаслиги керак. Харитани масштаблаштириб бўлсак, файл ёнида қўшимча . TAB файл пайдо бўлади, биз уни босиб харитани мапинфода тўғридан тўғри очишимиз мумкин.
Энди базадан сейсмостанциягача, сейсмостанциядан пивохонагача бўлган масофани харита орқали ўлчашимиз мумкин. :)

11.09.2013

Маърифий китоб сарлавҳаси

  Газетада, китобда, пешлавҳалардаги хатоликларга аллақачон кўникиб қолганмиз. Китобнинг муқовасида имло хатога қалайсиз :)) Бирорта чекка районда эмас, Тошкентда босилган, маърифий насиҳат йўналишидаги туппа тузук китоо-об.
  Қачондир, қаердадир китоб-газетадан хатоликни топган одамга катта совғалар бериш одат қилинган экан. Биздаям шу одат қилинса, арзон костюм-шим кийиб автобусда юрадиган тилчиларимиз миллионер бўпкетишар эди.
  Муқовада





  Ички муқовада

28.08.2013

ЗМС электрон обработкаси

Яқинда раҳбариятимиз ЗМС обработкани бажаришга имконимиз бор-йўқлиги ҳақида қизиқди ва программалар топиб  изланиб кўришни маслаҳат беришди.
Қуйида ЗМС электрон  файлини айрим программалар ёрамида обработка қилиш кўрсатилган. Бу программаларни кўчириб олиш бепулдир. 


Кам чуқурликлар сейсморазведкасида файл SEGY, SEGD дан фарқли тарзда SEG 2 форматда регистрация қилинади.
Прогресс-L сейсмостанциясида отилган точкани программа билан ишлов бериш учун аввал файлни бўлакларга бўлиб оламиз.
Бунинг учун Interpex.IXSeg2Segy программасидан фойдаланамиз. (Бу программани мана бу адресдан кўчириб оласиз)

















File – Import дан керакли SEGY файлни танлаймиз, программа отстрел номерини сўрайди Get Integer. (Масалан, файлда 1) прямой; 2) централний; 3) встречний отилган бўлиши мумкин.) Номери киритилгач, фақат шу сейсмограммани акс эттиради. File – Export SEG2. Файл SEG2 форматига ўтказилди. Энди уни Uphole программасида пикировка қилиш мумкин.

Тегишли SEG2 файлни Uphole программасида очамиз. (Uphole2 программасини мана бу адресдан кўчириб оласиз) Бу программа аслида МСК учун мўлжалланган, лекин ЗМС учун ҳам фойдаланса бўлади.

Сейсмограммани ўнгда тепадаги тугмалар билан катталаштириш ва кичиклаштириш, пикировка учун қулай ҳолатга келтириб олиш мумкин. Pick Breaks ни босамиз ва дастлабки вступление тўлқинларини белгилашни бошлаймиз. Агар тебраниш амплитудаси кўзга ташланмас даражада кичик бўлса, усилениени ошириб кўрса бўлади. Чапдаги ойнада белгиланган канал номерига тегишли вақт миллисекундда кўрсатиб борилади.




Белгиланган вақтлар бўйича Uphole results ойнасини очиб тезлик годографини қўриш ҳам мумкин. Фақат бунинг учун ушбу точкага оид бўлган айрим маълумотларни (каналлар орасидаги масофа, профил номери, пикет рақами, бажарувчи ва буюртмачи ташкилот номи, бўйингиз, оғирлигингиз, туфлингизнинг размери :) ва шунга ўхшаш ашқол-дашқолларни) киритиш лозим бўлади. Шу сабабли ҳозирча бундай қилмасдан Print тугмасини босиб Picktimes.TXT деган текстовой документни очамиз. У мана бундай кўринишда бўлади

File : F:\444_444-04.SG2

Chan      Pick Time
----      ---------
1        
2        
3        
4        
5         5.28
6         5.28
7         10.55
8         16.58
9         42.21
10        50.50
11        55.77
12        61.05
13        68.59
14        74.62
15        82.91
16        90.44
17        97.23
18        103.26
19        115.31
20        122.10
21        128.88
22        134.16
23        137.93
24        141.69
25        146.22
26        146.97
27        156.71
28        151.49

Эслатма: Одатда ЗМСда 24та канал 100метрли ёки 200 метрли расстановкада ишлатилади. 28та канал бўлса бошидаги 4таси вспомогателний каналлардир. Уларни пикировка қилинмайди.
Picktimes.TXT фйли дарҳол очилмаганда ҳам у файл ёнида .PIK расширенияли файл бўлиб автоматик тарзда сақланиб қолади.
Энди бу миллисекундларни экселга оламиз.



Расмда кўрсатилганидек каналлар ва миллисекундлар шу устунларга мос ҳолда жойлаштирилиши керак. Chan деган ёзуви бор B, D, F устунлардаги 5дан 28гача каналлар рўйхати вспомогателнийнинг ҳисобига хато, аслида А устундагидек бўлади ва бундан буён А устундаги 1дан 24 гача каналлар рақамидан фойдаланамиз.

Excel нинг диаграмма ойнасида годограф чизилади.
Шу графикни қоғозга чиқариб,кейин шунга узун темир линейка билан тезликни чизиб қўйилади


23.06.2013

Нефт ҳақида бизга маълум ва маълум бўлмаган фактлар

Ҳозирда кунига 85 миллон бочка нефт қазиб олинади, Бир кунда дунё аҳолиси ёқадиган нефтни ҳосил қилиш учун табиатга 1500 йил керак бўлади, Бир йилда ёқадиган нефтимизни табиат ярим миллион йилда ҳосил қилган - унда ҳаттоки инсоният мавжуд эмас эди.
Нефт ўн миллион йиллар олдин денгиз сувида яшаган планктон организмлар қолдиғидан пайдо бўлган.
Кимёвий таркибига кўра нефт тошкўмирга жуда ўхшаш, иккаласининг ҳам асосий таркибий компоненти углерод ҳисобланади, Шунинг учун нефт ва газни олимлар кўмир, торф ва сланец билан бир қатордага қазилмалар - каустобиолитлар синфига киритишади,
Ҳалигача олимлар нефт тамом бўладиган ё тамом бўлмайдиган заҳираларга турига кириши борасида ягона фикрга келмаганлар
Аляска Қўшма штатларга 1867 йилда бугунги кун ҳисоби бўйича олганда 100 миллион доллардан сал ошиққа сотилган эди, Орадан ўттиз йил ўтгач олтин кони очилди ва ҳаммага маълум “олтин васвасаси” бошланди, ХХ асрда эса умумий заҳираси миқдори 100-180 миллиард долларга тенг бўлган йирик нефт ва газ конлари очилди.
Жаҳонда бир кунда 85 200 000 баррел ёки 13 546 800 000 литр нефт қазиб чиқарилади (2009 йил бошидаги маълумот)
327 йилда хитой муҳандислари бамбук қувурлар воситасида 240 метр чуқурликкача қазиб нефт олганлар, Карнеги маълумотига кўра ўша вақтда нефтниёнувчи сувдеб аташган  ва денгиз сувини буғлантириб туз олишда қўллашган.
1970 йилда Нобел мукофотини олган Норман Борлаг 40-йиллар охиридан бошлаб Стандарт Ойл томонидан молиялаштирилган, У яшил инқилобнинг отаси саналади. Қишлоқ хўжалигида энергиянинг алмашинишига эътибор қаратинг - озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар бир калориясига 15 калория нефт энергияси сарф бўлади (исроф)
Бу қимматбаҳо фойдали қазилма конининг чуқурлиги ўнлаб метрдан то 5-6 километргача боради.
Энг йирик нефт конлари Саудия Арабистони, АҚШ, Канада, Россия (Сибирда), Эрон ва Хитойда жойлашган.
Биринчи марта платформа билан қазиб олинган нефт кони қирғоққа жуда яқин эди. 1891 йилда Riley and Banker's Oil компанияси ходимлари Буюк кўллардаги Сент Мерида ёғоч платформадан туриб иш олиб боришди. Кўл Огайо штатидаги Колумбус шаҳридан 70 мил ғарбда жойлашганди
2005 йилда нефт қазиб чиқариш энг юқори суръатга етди. Бу йилгача, аниқроғи 20 апрелгача қазиб олинган нефтнинг миқдори 2005 йилда қазиб чиқарилган нефтга тенг эди. 2011 йилдан бошлаб жаҳон ҳар йили 10% нефтини йўқота борди.
1763 йилда Ломоносов “Ер қатламлари ҳақида” асарини нашр эттирди. Унда нефт ва тошкўмир бир органик моддадан турлича йўллар билан ҳосил бўлиши тахмини илгари сурилган эди.
Жаҳонда биринчи нефт қудуғи 1846 йилда Каспий денгизи қирғоғида кавланган.
2009 йилнинг сентябрида Transocean  компаниясининг Deepwater Horizon платформаси қудуғи чуқурлиги 10683 метрга етиб, жаҳондаги энг чуқур нефт қудуғи бўлди. Бу рекорд узоқ сақланмади, бор-йўғи ярим йилдан сўнг бу платформа портлаб кетди.
Дунёда 40 мингтача нефт кони бор. Жаҳондаги нефтнинг 60%и  300та гигант кондан қазиб олинади. Кўплаб гигант конлар 30-70-йиллар оралиғида очилгандир. Қолган 40% нефт эса кичик конлардан қазиб олинади, уларнинг “умри қисқа” бўлади.
6 EROI ёки EROEI (Energy Return on Energy Investment) – бу энергия сарфлаб шунинг эвазига энергия олиш коеффициентидир. 1960 йилда нефт қазиш ишига 1 бирлик энергия сарфлаб 100 бирлик олинган. Бу коеффициент ҳар йили 2га пастлаб боради. 2000 йилда 12-20ни ташкил қилган. Шу кетишда келажакда нефт қазиб чиқариш энергетик нуқтаи назардан беҳуда ишга айланади.
Нефт келиб чиқиши тўғрисидаги илк назариялардан бирида бу қора модда китнинг сийдиги бўлиб, уммон тубига чўкиб қолган, кейин ерости каналларидан ер қобиғига сизиб ўтган, деб тахмин қилинади. (тоза фолбин экан, ўйлаб топган J)
Қазиб олинган нефтнинг фақат ярмидан бензин олинади, қолгани эса турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқаришда иштирок этади.
МакКлинток №1 нефт қудуғи 1861 йил августида иш бошлаган ва ҳалигача ишлаётибди. Олдин кунига 50 баррелгача нефт олинган бўлса,  ҳозирга келиб 1 ойда 12 баррел нефт беради.
Нефт келиб чиқиши тадқиқотларида ўзга сайёранинг белгиларига ҳам дуч келинган. ХIХ аср охирида рус олими В. Д. Соколов сайёрамизни вужудга келтирган газ-чанг булутида углеводород молекулалари борлигини тахмин қилган.
Нефт ёрдамида DVD ва CD дисклари, телефон ва компютерлар, танк ва самолётлар, лаббўёқ ва атирлар, тиш пастаси ва кир ювиш кукуни, антисептик ва бошқа дори-дармонлар… ишлаб чиқарилади. Бу ҳали тўлиқ рўйхат эмас.
Саудия Арабистонидаги 50х15км ўлчамдаги Сафония кони дунёдаги энг йирик шелф кони ҳисобланади. 1951 йилда очилган бўлиб, унда 37 млрд баррелга яқин нефт ва 151 млрд кубметр газ бор. Бунча миқдордаги нефт АҚШ эҳтиёжини деярли 5 йилга қондиради.
Хом нефт таркибида 1000га яқин компонентлар мавжуд.
Deepwater Horizon платформасидаги Macondo қудуғи портлаши натижасида Мексика кўрфазида тахминан 4,9 млн баррел нефт оқиб кетган.
Бир томчи нефт 25 литр сувни ичишга яроқсиз қилади

Нефт фақатгина қора эмас, рангсиз, зангори, жигарранг, сариқ, қизил бўлиши мумкин, бунинг устига ҳар бир рангдагисининг ҳам ўзига хос туслари бор.
            
                                          
Hozirda kuniga 85 millon bochka neft qazib olinadi, Bir kunda dunyo aholisi yoqadigan neftni hosil qilish uchun tabiatga 1500 yil kerak bo`ladi, Bir yilda yoqadigan neftimizni tabiat yarim million yilda hosil qilgan.- unda hattoki insoniyat mavjud emas edi,
Neft o`n million yillar oldin dengiz suvida yashagan plankton organizmlar qoldig`idan paydo bo`lgan.
Kimyoviy tarkibiga ko`ra neft toshko`mirga juda o`xshash, ikkalasining ham asosiy tarkibiy komponenti uglerod hisoblanadi, Shuning uchun neft va gazni olimlar ko`mir, torf va slanets bilan bir qatorga qazilmalar - kaustobiolitlar sinfiga kiritishadi.
Haligacha olimlar neft tamom bo`ladigan yo tamom bo`lmaydigan zahiralarga turiga kirishi borasida yagona fikrga kelmaganlar.
Alyaska Qo`shma shtatlarga 1867 yilda bugungi kun hisobi bo`yicha olganda 100 million dollardan sal oshiqqa sotilgan edi, Oradan o`ttiz yil o`tgach oltin koni ochildi va hammaga ma’lum “oltin vasvasasi” boshlandi, XX asrda esa umumiy zahirasi miqdori 100-180 milliard dollarga teng bo`lgan yirik neft va gaz konlari ochildi.
Jahonda bir kunda 85 200 000 barrel yoki 13 546 800 000 litr neft qazib chiqariladi (2009 yil boshidagi ma’lumot)
327 yilda xitoy muhandislari bambuk quvurlar vositasida 240 metr chuqurlikkacha qazib neft olganlar, Karnegi ma’lumotiga ko`ra o`sha vaqtda neftni “yonuvchi suv” deb atashgan  va dengiz suvini bug`lantirib tuz olishda qo`llashgan.
1970 yilda Nobel mukofotini olgan Norman Borlag 40-yillar oxiridan boshlab Standart Oyl tomonidan moliyalashtirilgan, U yashil inqilobning otasi sanaladi. Qishloq xo`jaligida energiyaning almashinishiga e’tibor qarating - oziq-ovqat mahsulotining har bir kaloriyasiga 15 kaloriya neft energiyasi sarf bo`ladi (isrof)
Bu qimmatbaho foydali qazilma konining chuqurligi o`nlab metrdan to 5-6 kilometrgacha boradi.
Eng yirik neft konlari Saudiya Arabistoni, AQSh, Kanada, Rossiya (Sibirda), Eron va Xitoyda joylashgan.
Birinchi marta platforma bilan qazib olingan neft koni qirg`oqqa juda yaqin edi. 1891 yilda Riley and Banker's Oil kompaniyasi xodimlari Buyuk ko`llardagi Sent Merida yog`och platformadan turib ish olib borishdi. Ko`l Ogayo shtatidagi Kolumbus shahridan 70 mil g`arbda joylashgandi.
2005 yilda neft qazib chiqarish eng yuqori sur’atga yetdi. Bu yilgacha, aniqrog`i 20 aprelgacha qazib olingan neftning miqdori 2005 yilda qazib chiqarilgan neftga teng edi. 2011 yildan boshlab jahon har yili 10% neftini yo`qota bordi.
1763 yilda Lomonosov “Yer qatlamlari haqida” asarini nashr ettirdi. Unda neft va toshko`mir bir organik moddadan turlicha yo`llar bilan hosil bo`lishi taxmini ilgari surilgan edi.
Jahonda birinchi neft qudug`i 1846 yilda Kaspiy dengizi qirg`og`ida kavlangan.
2009 yilning sentyabrida Transocean kompaniyasining Deepwater Horizon platformasi qudug`i chuqurligi 10683 metrga yetib, jahondagi eng chuqur neft qudug`i bo`ldi. Bu rekord uzoq saqlanmadi, bor-yo`g`i yarim yildan so`ng bu platforma portlab ketdi.
Dunyoda 40 mingtacha neft koni bor. Jahondagi neftning 60%i 300ta gigant kondan qazib olinadi. Ko`plab gigant konlar 30-70-yillar oralig`ida ochilgandir. Qolgan 40% neft esa kichik konlardan qazib olinadi, ularning “umri qisqa” bo`ladi.
6 EROI yoki EROEI (Energy Return on Energy Investment) – bu energiya sarflab shuning evaziga energiya olish koeffitsiyentidir. 1960 yilda neft qazish ishiga 1 birlik energiya sarflab 100 birlik olingan. Bu koeffitsiyent har yili 2ga pastlab boradi. 2000 yilda 12-20ni tashkil qilgan. Shu ketishda kelajakda neft qazib chiqarish energetik nuqtai nazardan behuda ishga aylanadi.
Neft kelib chiqishi to`g`risidagi ilk nazariyalardan birida bu qora modda kitning siydigi bo`lib, ummon tubiga cho`kib qolgan, keyin yerosti kanallaridan yer qobig`iga sizib o`tgan, deb taxmin qilinadi. (toza folbin ekan o`ylab topgan J)
Qazib olingan neftning faqat yarmidan benzin olinadi, qolgani esa turli-tuman mahsulotlar ishlab chiqarishda ishtirok etadi.
MaKKlintok №1 neft qudug`i 1861 yil avgustida ish boshlagan va haligacha ishlayotibdi. Oldin kuniga 50 barrelgacha neft olingan bo`lsa,  hozirga kelib 1 oyda 12 barrel neft beradi.
Neft kelib chiqishi tadqiqotlarida o`zga sayyoraning belgilariga ham duch kelingan. XIX asr oxirida rus olimi В. Д. Соколов sayyoramizni vujudga keltirgan gaz-chang bulutida uglevodorod molekulalari borligini taxmin qilgan.
Neft yordamida DVD va CD disklari, telefon va kompyuterlar, tank va samolyotlar, labbo`yoq va atirlar, tish pastasi va kir yuvish kukuni, antiseptiк va boshqa dori-darmonlar… ishlab chiqariladi. Bu hali to`liq ro`yxat emas.
Saudiya Arabistonidagi 50x15km o`lchamdagi Safoniya koni dunyodagi eng yirik shelf koni hisoblanadi. 1951 yilda ochilgan bo`lib, unda 37 mlrd barrelga yaqin neft va 151 mlrd kubmetr gaz bor. Buncha miqdordagi neft AQSH ehtiyojini deyarli 5 yilga qondiradi.
Xom neft tarkibida 1000ga yaqin komponentlar mavjud.
Deepwater Horizon platformasidagi Macondo qudug`i portlashi natijasida Meksika ko`rfazida taxminan 4,9 mln barrel neft oqib ketgan.
Bir tomchi neft 25 litr suvni ichishga yaroqsiz qiladi
Neft faqatgina qora emas, rangsiz, zangori, jigarrang, sariq, qizil bo`lishi mumkin, buning ustiga har bir rangdagisining ham o`ziga xos tuslari bor.
Бу маълумотлар мана бу сайтники. Русчадан таржима қилинди.

31.05.2013

Ер юзасида 3D сейморазведка ишларини режалаштириш

               

3-Д сейсмик ишларини режалаштиришнинг дастлабки муҳокамасиМаъмурий ишлар

Нефть компаниясининг раҳбарияти 3-Д съёмкасини лойиҳалаштириш ва тасдиқдан ўтказиш учун  сейсморазведка маълумотларини регистрация қилиш, унга ишлов бериш ва интерпретация қилиш  тартиби билан таниш бўлиши лозимдир. Агар компания раҳбарияти 3-Д сейсмик ишларини ўтказишнинг мураккабликларига аввал  дуч келмаган бўлса, 3-Д ни  қўллашдан олдин  юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни техник таркиб кўра билиши керак. Ишнинг муайян босқичини ҳал қилиш учун олдиндан  мулоҳаза ва фаразларга таяниб иш юритилади.  Эсда тутиш керакки, 3-Д ўтказганда бугун йўл қўйилган хато, эртага такрорланмаслиги учун тажриба жуда муҳимдир. Лойиҳани мукаммаллаштириш, информация йиғиш ва параметрларига ишлов бериш – бу иш сифатли чиқишига замин яратади. Лойиҳада зарур параметрлар ўз ўрнида тўғри ишлатилмас экан натижа кутилганидек чиқмайди.
Геофизикларнинг буюртмачиси битта ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Маълумотни регистрация ва интерпретация қилиб бўлиб, сўнг бир гуруҳ мутахассисларга узатилади. Интерпретациянинг давомини улар бажаришади (1.1- расм). Бундан ташқари информациянинг ўз қиймати бор, чунки унга маблағ сарфланган.
  Ҳамкорларни режалаштирилган операциялар ҳақида аввалдан хабардор қилиб қўйиш керакдир, токи улар молиявий масалалар ва кадрлар масалаларини илгарироқ ҳал қилиб олишади. Бу 3-Д съёмкаси учун участка танлаш, лойиҳани режалаштириш ва бошқа ишларни ҳал этишга имкон беради. Рухсат олинса ишнинг дастлабки босқичидан бошлайвериш имкони яратилади. Ишга бундай ёндашув ўзаро яхши ҳамкорликка йўл очади. Баъзида дала маълумотларига ишлов берувчи компания билан, катта ҳажмдаги сейсмик ишларни юритувчи компаниялар бошқа-бошқа бўлишади. Шу компаниялар ўртасида маълумот алмашиниб турилиши 3-Д лойиҳасининг техник вазифаси ва информация регистрация қилиш сифатли бажарилишини таъминлайди.
1.1-расм. Разведка ва эксплуатация ишларини ўтказишда геофизикнинг иш жамоасида ўз ўрни бор
.

 Қўйилган масалалар

Ишнинг бошида компания 3-Д съёмкасини регистрация ишларида ўз олдига аниқ вазифани қўйиб олиши керак (1.2 расмда айрим вариантлар келтирилган). Ишни режалаштириш жараёнида буни эсда тутиш лозим. Ҳар қандай сейсморазведка иши режалаштириб, регистрация қилиб, ишлов  бериб ва интерпретация қилиниб тайёр материал олингандан сўнг бажарилган ишларга баҳо берилади, яъни афзалликлари ва камчиликлари аён бўлади.
1.2-расмда кўпчиликка маълум сейсморазведка ишлари тақсимоти кўрсатилган. Масалан резервуарни мониторинг қилиш тизими йирик конлар учун тўғри келадиган усулдир. Бир коннинг ўзида маълум вақтдан сўнг иккинчи марта 3-Д  ўтказиб кўриб заҳира тугаётганини ва сув босаётганини аниқласа бўлади. Бу съёмка усули 4-Д ёки 'time-lapse' (вақтлар фарқи)  деб ҳам аталади. Йирик конларни ўрганишда бу усул жуда қўл келади.

 Соҳанинг ривожланиш йўналиши

Ҳозирги даврда кичик компаниялар ҳам катта компаниялар сингари замонавий технологиялардан фойдаланиб иш маҳсулдорлигини оширмоқда. Бу асосан энергетика соҳасида кўзга ташланиб, 3-Д сейсмик технологияси бунга яққол мисол бўлади. 3-Д технологиясидан фойдаланиб бутунжаҳон нефть компанияларининг фойдали иш коэффициентлари ошди. Йирик компаниялардан бири 1991 йилда 2-Д усулида иш юритиб 13 фоиз маҳсулдорликка эришган бўлса, 1996 йилда 3-Д билан ишлаб 44 фоизга чиқарганлиги дунё тажрибасидан маълумдир (Ayler, 1997). 2-Д усулининг ўзи билан ишлаганда самарадорлик ўзгармади, 3-Д технологиясини қўллаганда эса самарадорлик ва сифат ошиши кузатилди.  

Кичик мустақил компаниялар бирор бир конда 3-Д ишлари олиб боришга талабгор бўладилар. Йирик компаниялар эса бир неча ўн ёки юз кв. км га чўзилган катта май-донларда иш олиб боришади. Бундай съёмкалардан кўзланган мақсад разведкадир. Катта ҳажмдаги 3-Д сейсморазведка ишларини нафақат сувда (анча илгари бошланган), балки қуруқликда ҳам ўтказишга пудратчи билан шартнома тузиш муҳим тенденция саналади.  
Кузатишлар Канада ва АҚШ нинг ишлаб бўладиган ҳудуди 2007 йилда 3-Д билан қоплаб бўлинишини кўрсатди (1.3-расм) (китоб эскироққа ўхшайди :) – Ш.И.). Бу ҳали ўртача ҳисоб-китоб, кўплаб участкалар эса 3-Д билан қайта-қайта ўрганилгандир (4-Д усули назарда тутилмаяпти). Регистрация қилишнинг нархи арзон ва каналларнинг ўтказувчанлик қобилияти юқорилиги 3-Д нинг 2-Д дан афзаллигини кўрсатади.
Кўплаб етакчи нефт компаниялари ўзининг 3-Д ишлари лойиҳачиси, сейсмик материалга ишлов берувчи ва жойнинг ўзида интерпретация қилувчи мутахассисларига эга. Кичик ва ўртача нефт компаниялари эса четдан маслаҳатчи олишларига тўғри келиши мумкин. 3-Д сейсморазведкаси билан мунтазам шуғулланиш мутахассисни профессионал даражага айлантиради.









1.2-расм. 3-Д   сейсморазведкасининг вазифалари.              
1.3-расм. 3-Д сейсмик технологиясини Шимолий Америкада қўллаш. (Коеn, 1995 по А. Cranberg, Aspect Management Corp.).

 Молиявий масалалар

3-Д съёмкасининг ҳаражатларини ҳисоб-китоб қилишда молиявий омиллар муҳим роль ўйнайди. Разведка ишлари лойиҳасини тузувчи гуруҳ қудуқларнинг геологик маълумотлари билан асосланиб зич қопланган геофизик профиллар маълумотлари беҳуда қазилган қудуқларни камайтириб, иқтисодий фойда келтиришига раҳбариятни ишонтириши керак.  Илгари бирор бир истиқболли майдонда 3-Д ишларини ўтказиш учун камида битта излов қудуғи қазилиши лозим эди, шунда раҳбарият келгусидаги ишларга маблағ ажратарди. Яқинда эса 3-Д технологиясини ҳаттоки разведка учун ҳам қўллаш одат тусига кирди. Узоқ йилларга чўзиладиган 2-Д лойиҳаларининг харажатлари 3-Д нинг харажатига тенглашиб қолиши мумкин. Бундан ташқари турлича йилларга тегишли 2-Д маълумоти регистрацияси ва интерпретацияси айрим ноаниқликларни туғдириши муқаррардир. Бинобарин, 3-Д маълумоти таннархи жиҳатдан ўзини оқлайди, сейсмик маълумотнинг интерпретацияси аниқлиги кафолатланади.
Режалаштиришнинг дастлабки босқичида бюджетнинг ҳисобини олиш зарур, акс ҳолда лойиҳа унга мос келмай қолиши мумкин. Молия сметаси паст нархда бўлса, бу 3-Д лойиҳасида ўз аксини топади ва раҳбарият кутган натижани бермайди. Иккинчи томондан, молия сметаси нархларининг юқорилиги эса майдонда керагидан ортиқ иш режалаштирилганини ё бирор техник талабни кўрсатади. Бюджетни ким назорат қилиши; аввалдан кўзда тутилмаган вазиятларни ҳал этиш (асосан чиқимнинг ортиб кетиши); режалаштириш ишлари бўйича қўмита кенгаши қай тарзда бориши (белгиланган график бўйичами ёки мунтазам эмасми), иш графиги қанақа бажарилиши – булар жуда муҳимдир.
Раҳбарият ҳар қандай разведка ишини тўғри иқтисодий баҳоламоғи керак, ўз потенциали ва иш кўламини чамалаб, шу орқали 3-Д съёмка харажатлари ўзини оқлашига эришилади. Фақат биттагина қудуқ бўлса, шунга 3-Д съёмка ўтказишни асослаб бериш қийин. Шунга қарамай, 3-Д ишлари ўтказиш фойдасиз қудуқларнинг олдини олиши турган гап. Айнан шу ҳолатда разведка қудуқлари ўзини оқлайди. Конда 3-Д съёмкасидан сўнг разведка қудуқлари ўз натижасини беради. Шу орқали катта маблағни тежаб қолинади. 
 Кўп сонли иш участкалари бўлган лойиҳада, агар унда камхаражат ва чуқур бўлмаган қудуқлар қазилган бўлса ҳам, 3-Д ўтказиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Режа бўйича горизонтал бурғилашда сейсмик маълумот ўта аниқ бўлиши талаб этилади. Масалан, изланган горизонт унча қалин бўлмаса, бурғиловчи-инженерлар долотони коллекторга қўйишлари учун уччала ўлчам бўйича аниқ силжишларига тўғри келади. Ҳатто 3-Д ўтказиб (масалан 1:5) ва 3-Д ўтказмай (масалан 1:6)  қазилган қудуқлар харажатларида фарқ сезилади.
           
1.4-расм. Қудуқ ва 3-Д съёмкасига сарфланган харажатни таққослаш 

         3-Д ўтказилиб ва ўтказмасдан қазилган қудуқлар орасидаги фарқ
6 х $500К = $ 3, 000,000 3-Д ўтказилмаган
5 х $ 500К = $2,500, 000 3-Д ўтказилган
                   Фарқ = $ 500,000
          Бу шуни кўрсатадики, инвестор $500000 ни 3-Д ўтказишга сарфласа арзийди. Кўриб чиқилган ҳолатда бу маблағ билан 10 кв мил майдонда 3-Д ўтказса бўлади.
           

Andreas Cordsen, Mike Galbraith, ва John Peirce деган олимларнинг “Planning Land 3-D Seismic Surveysдеган қўлланмасидан таржима

20.05.2013

Меза - 1

                                      Меза программасининг вазифаси нима?   
  Фотографлар учун фотошоп, картограф учун мапинфо ё аркгис, инженер учун автокад қандай аҳамиятли бўлса сейсморазведчик учун Меза шундай аҳамиятли программадир. Тўғри, французлар геоленд, руслар пикеза деган алтернатив программалар яратиб қўйишган, лекин буларга қараганда меза ўзининг қулайлиги, осон интерфейси ва унча мунчага шикастланмаслиги билан ажралиб туради. Установка сўрамайди, инжиқ эмас, ҳаммасидан ҳам взломанний версияси ҳамма жойда бор ;).
   Биз бу программада сейсморазведка ишлари проектларини яратишимиз, далада бўлаётган ишларни, масалан топоишларни етарлича назорат қилишимиз, проектни регионнинг хусусиятларига, релъефига, ерости тузилишига мослаб тузишимиз, янаям очиқроқ айтганда дала сейсморазведка ишларини иқтисодий жиҳатдан чўнтакка мослаб тузишимиз, сейсмик тўлқинлар тарқалишини моделлаштиришимиз мумкин.
   Бу ерда ҳамма имкониятлари санаб ўтилмади, алоҳида тўхталамиз.
                                                      Карта тортиш   

  Демак, проект тузиш учун бизга аввало нима керак - шу ҳудуднинг картаси керак. Масштаби билан. Ишни картани масштаблаштиришдан бошлаймиз.
(лирик чекиниш : ерни ўлчашга оид бўлган программа (мапинфо, меза, геоленд в.б.) зоти борки, ҳаммасида харита масштаблаштирилади. Бунда растр расмнинг ҳар бир пиксели координатага эга бўлиб қолади. Ўша программаларнинг кўпчилигида масштаблаштириш принципи бир хил: картадан 3-4та нуқта танлаб олиниб унга аниқ бир координата “боғланади”. Қарабсизки, масштабли карта тайёр)
   Мезанинг GMGIMAGE деган қўшимча программаси бор, у картани масштаблаштириш учун ишлатилади.

   Экранга TIFF форматдаги харита тортилади. Add Warp Control Image тугмасини босамиз (чапдан бешинчи тугма). X ва Y координаталари кесишган бирор нуқтани танлаймиз ва унга босамиз. Coordinate Entry дарчаси чиқади, унга шу нуқтанинг координатасини юқори аниқликда киритамиз. Шу тахлитда уч ёки тўртта нуқта киритилади. Улар бир-бирларидан имкон қадар узоқроқ бўлгани, яъни планшетнинг тўртта бурчаги яқинида бўлгани мақсадга мувофиқдир. Танлаган нуқталаримиз экранда қизил рангда белгиланади.
   Сўнг Display менюсидан Image-Warp Image босилади. Программа планшетни координатага мослайди (зарурияти бўлса планшет сиқилади ё букилади).
   File менюсидан Save Layer File босилади. Шунда .lyr форматли харита яратилади. Бу форматни фақат MESA очади.

Оғиримиз енгил бўляпти

Баъзан ҳар хил одамларнинг нолишини эшитиб қоламиз: ҳаёт оғирлашиб кетяпти, кун кечириш оғир, ҳаммаси оғир... Бекор гап. Менимча ҳаёт оғирлашиб эмас, аксинча, енгиллашиб кетяпти. Ҳа, енгиллашяпти. “Бўлмаган гап”, дейсизми? Хўш, айтингчи, ҳаётимизда нарса-буюмлар алоҳида ўрин тутадими? Келинг, шундан гаплашайлик.
Оддий мисол: ҳў аввалги замондаги машиналарни эсланг, “Волга Газ 21”, “Победа”. Ёки  юк машиналари, қанақа оғир эди, неча тонналаб юк босарди? Эшигининг ёпилиши оғирлигини айтмайсизми? Қарс этади – ёпилмайди, тарс этиб бор куч билан урасиз. Энди шу машиналарни “Тико” ё “Дамас” билан солиштиринг. Тико жонивор 500 кг ҳам чиқмайди. Эшигини сал туртиб юборсангиз қирс этиб ёпилади-қолади. Сал бақувватроқ одам кўрсаткич бармоғи билан ёпгани маъқул, акс ҳолда... борингки, енгил-да. Тормози ишламай қолса, оёғингизни эшикдан чиқариб тўхтата қоласиз.
Хў-ўш, энди уйга кирайлик. Уйда нима бор: шкаф, жавон, диван, стол-стул, каравот. Илгариги мебелсозлар бари Турғуневнинг Герасимидек бақувват бўлганми, нима бало, ясаган битта шкафини оғирлигидан олти киши зўрға кўтарарди. Диванни-ку уйга қўясиз – тамом, жойиниям ўзгартирмайсиз, кўтаргани маҳаллани чақириб зарур келибдими? Бугун-чи? Тасаввур қилинг: тўйдан уч-тўрт кун олдин  келиннинг мебели куёвникига юк машинада юборилди. Аксига олиб куёвникида эркаклар тўй ташвиши билан қаёққадир чиқиб кетган. Ана шунда куёвнинг опаси диванни, синглиси трюмони шартта кўтариб, машинадан тушириб, уйга олиб кириб қўйишади. Чунки ўша матоҳлар енгил-да.
Кеча, томда телевизорнинг антеннаси шамолда қийшайган экан, шуни тўғрилаётгандим, кўчада қўшнимизнинг энди мактабга кирган  ўғли бир қўлтиғида магнитофон, иккинчи қўлтиғида телевизор кўтариб чопқиллаб кетаётган экан. Бола қоқиниб тушса, шунча пуллик нарсалар синади, дедиму:
-Ҳой, Эшматқул, -деб бақирдим. – Секинроқ юр, қўлингдагини туширворма.
Бола менга бир қараб чап қўлтиғидагини ўнг қўлига олди-да, енги билан бурнини бир артиб йўлида давом этди. Э, қойил. Илгариги телевизорларни кўтаргунча белинг майишиб кетарди. Ҳозиргиларини икки бармоғингда кўтариб, “ичида бирор нарсаси борми ўзи?”  деб қўясан.
Имтиҳонларни айтмайсизми? Барака топишсин уяли телефонларни ўйлаб чиқарганлар. Имтиҳон топшириш бирам енгиллашдики! Илгариги имтиҳонларнинг оғирлигини эсламай қўя қолайлик – юзлаб ўқитувчилар, абитуриентлар неча кунлаб овора. Ҳозир уч соатда тест топшириш енгиллигини ҳамма бот-бот такрорлаяпти. Имтиҳон енгиллигидан ҳамма эплаяпти, улгуряпти барчасига. Айниқса, чўнтаги енгиллашиб қолган домлаларни калласида билими сал енгилроқ болаларнинг  оталари қўллаб юборганлари кўп учрайди. Ҳар икки томон ҳам бир енгил тортиб олади ўшанда.
Мана “Шарқ юлдузи” журналини олайлик. Ёки “Ёшлик”ни, ё “Муштум”ни. Илгари неча саҳифа бўлган? Ҳажми қанча-ю, оғирлиги қанча бўлган? Тиражини ҳар бир сонининг оғирлигига кўпайтириб кўринг-чи, неча тонна чиқаркан? Филлар карвониям бунақа қоғоз юкнинг оғирлигини кўтаролмай шалпайиб қоларди. Ҳозир “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик”лар миттигина бўпқолган. Ҳам бўйига, ҳам энига, ҳам қалинлигига қисқаришган. Енгилгина. (Баъзилари енгиллашиб-енгиллашиб кўринмай кетди.) Нашрнинг ҳамма сонини тўпласангиз битта эшак кўрдим демай кўтариб кетади. Э,  айтгандай, китобларни унутибмиз-ку! Авваллари қаттиқ жилдли “Тўла асарлар тўплами” деганлари бор эдики, битта китоб билан нозикроқ  одамни бир уриб ўлдирса бўларди. Ҳозир ана бозор четида  раскладушкалардаги китобларни кўринг, кўзингиз қувнайди. Шабада эсса, учиб кетмасин, деб тошча бостириб қўйиб жуда тўғри қилишади.
Бир ҳазми оғир мақолалар босиларди-ей ўша пайтларда. Бадиий асарларни ўқиш оғирлигини айтмайсизми? Йигит ва қиз учрашиб олгунича юрагинг сиқилиб кетади ўқиб. Ҳозир унақа эмас. Ҳазми оғир газеталар ўрнини енгил нашрлар эгаллаган. Ҳар бирида тўрттадан кроссворд, уларни ечиш бирам енгилки. Мана қаранг: “Эчкининг эри”, “Оналар қўшиғи”, “Машинасозлар шаҳри”, “Ўзбекистоннинг пойтахти”. Ҳам билимни чархлайсиз, ҳам олам-олам завқ оласиз. Ҳазми оғир бадиий асарларни ҳеч ким бугун ўқимайди. Ўрнига енгил-енгил ҳикоялар ёки ҳикоясимонлар ёзиляпти. Йигит ва қиз ҳам бирпасда топишиб қолишади, чунки уларнинг оёқлари енгил-да. Муаллиф ҳам ўқувчига енгиллик яратиш мақсадида бўлса керак, биров бировга айтишга уяладиган жараёнларни ҳам икир-чикиригача ёритади. Енгиллик яратиш бўлса шунчалик бўлар.
Айниқса кино ишлаш енгиллашганини айтмасак бўлмас. Замонавий аппаратураларни қўя турайлик, кино ишлаш тезлиги борасида фақат Ҳиндистонга етолмаяпмиз. Ҳиндистон бир кунда иккита кино ишларкан, биз уч кунда битта ишлаймиз. Киноларимизнинг мазмуни унча оғирмас – бир марта кўрсангиз  етади.
Ҳай-ҳай, бизнинг қўшиқчиларимиз! “Енгил-елпи” қўшиқлар деб танбеҳ беришади-ю, лекин бу унчалик ёмон гапмас. Бўлмаса, айтинг-чи, нима учун классик ашулаларни “катта ашула” дейишади? Катта нарса оғир бўлади-да. “Оғир”и бўлдими, “енгил”иям бўлиши керак. Қўшиқчиларимиз ҳам саҳнада дам уёқда, дам буёқда пайдо бўлишади, оёқлари енгил-да. Ўша оёғи енгил хонанда қизларимиз саҳнага қишдаям бир енгил кийиниб чиқишадики..
Ҳали кў-ўп гапирсак бўлади-ку тўхтата қолайлик.
Кўрдингизми, бугун енгил нарсалар кўпмикан ё оғирими? Ҳаммаси оғирлашиб кетяптими ёки енгил тортяптими? Тобора енгил тортяпмиз-ку ахир.
2006 йил

Фойдали маслаҳатлар

Баъзан сизда ҳам бўладими шунақа ҳолат: гўёки айнан бир воқеа аввал ҳам бошингиздан ўтгандай туюлади. Масалан, ошхонада газни ўчирдингиз, шу пайт бурчакдан сичқон югуриб ўтди ва айнан ҳозир қўшнининг боласи гугурт сўраб чиқади. Шунақа ҳолатда энди нима   рўй беришини  элас-элас тахмин қилиб турасиз ва ... тўғри чиқади.  Тағин мени экстремист, э, йўғе, экстрасенс деб ўйламанг. Кўпчилик қатори ойликни ойликка учма-уч тақаб етказиб юрувчи оддий олий маълумотли мутахассисман холос.
Эрталаб нонушта пайтида аям гапириб қолди:
-          Лимон олиб келгин. Давлениям ошяпти.
Демак биттамас икки-учта лимон. Кейин хотиним:
-          Тухум олиб келиш эсингиздан чиқмасин. Бу жуда тухумга ўч бўлган, -  деб тўрт яшар ўғлимни кўрсатди. – Қизчамизга бўлса сут.
Ҳа айтгандек бир яшар қизчамиз бор. Уч тўртта сўзни айта олади. Пастда иккита,  юқорида тўрттагина тишчаси бор. Ҳамма дастурхонга “омин” қилса, у ҳам қўлини юзига суртади. Ҳамма кулганда, ҳеч нарсага тушунмаса хам қийқириб кулади.
Ишга жўнадим. Ойликкача бир ҳафта бор. Битта ўртачароқ лимонни иккита ноннинг пулига беради. Агар ишхонада “обед” қилмасам тежалган пулга учта лимон ва иккита тухум олишим мумкин.. Лекин сутга пул қолмайди. Хўш, агар сут олсам-чи. Унда аям билан ўғлимга ҳеч нарса ололмайман. Битта лимон, иккита тухуму яна озгина сут... бачкана бозорлик. Лимонни-ку доналаб сотади, тухумниям икки дона олармиз, аммо сутни банкага қуйиб оламанми ё баклажкагами? Озгина нарсани-я.
Шунақа ўйлар билан кунни кеч қилдим. Обед пулини навбатдаги йиғди-йиғдига тўлаб юбордик. Уйга қайтяпман автобусда, хаёлимда лимон, тухум, сут. Ие, анави дискнинг устига лимон расми туширирлган экан-да. Қаёққа қарасам МТС рекламасида оппоқ каттагина тухумнинг расми. Кўчада уй оқлаётган бўёқчилар пақиридаги суюқлик худди қаймоғи олинмаган қуюққина сутга ўхшайди.... Лимон ҳмм, сариқ бўлади, тухум билан сут оқ... биттаси ўсимлик маҳсулоти, иккитаси ҳайвон маҳсулоти... Шулар менга керак...
Уйга ҳалиги нарсалар ўрнига “эртага” деган ваъдани кўтариб бордим. Кутишади-да энди сал кейинроқ бўлади. Мени ўқитган, қуруқ арзимас ойликли ишхонага жойлаган дадам ва аямнинг ўзлари ахир. Хотинимда ҳам айб бор. Биров бировни “илоё кунинг ойликнинг ўзига қолсин”, деб қарғайдиган пайтда шу қарғишга нишон бўлган – менга тегиб нима бор эди... Аммо барибир лимон, тухум ва сут сотиб олганимда зўр иш бўларди-да...
Шу ўйлар билан уйқуга ётдим. Аммо барибир хаёлда...
Эрталаб, биласиз, телевизорда “саломалайкум” деган нарса кўрсатилади. Биз ҳар куни эрталаб нонушта пайти шуни оилавий кўриб ўтирамиз. Қўшиқлар, янгиликлар, турли қизиқарли маълумотлар берилади. Аввал ваҳимали ҳабарлар эшиттирилгандан сўнг бир чиройли қиз чиройли машинанинг рулида ўтирганча шу машина тўғрисида гапирди. Талабалар ўқишга шу машинада боришни афзал кўришаркан. Вақтни тежаркан, бу тежалган вақтни кутубхонада илм олишга сарфлаш мумкин экан. Ундан сўнг эса маслаҳатлар саҳифаси бошланиб  экранда дўмбоққина бека намоён бўлди. Қўлида қийматахта ва лимо-он, ўҳ ана.
-          Азиз уй бекалари. Биз ҳозир сизларга сабзавот ва гўшт тўғраш тахтачасини тозалашнинг осон усулини ўргатамиз. Маълумки унда маҳсулотни тўғраганингизда қолдиғи қолади ва уни кетказиш осон иш эмас. Ундан нохуш ҳид келиши ҳам мумкин.
Мен шу пайт қўшнимизнинг бепарвороқ бир келинини эсладим. Тахтачасини кўриб, икки кун илгари қанақа овқат қилганини аниқласа бўлар эди.Экрандаги бека бўлса лимонни шарт кесиб иккига бўлди.
-          Сиз бунинг учун бир дона лимонни кесасиз-да, шу билан тахтачани тозалайсиз, - деб тахтачага ишқаб кетди-я.
Эссиз лимон, дедим.
Шунда хаёлимга ярқ этиб ҳозир тухум билан сутни кўрсатмасмикан, деган  фикр келди.
-          Мана тахтачамиз ярқираб турибди,- дея экранга тиқиштирди тахтачани. Энди иккинчи маслахатга навбат.
-          Туфлингиз кир бўлиб қолдими? У аввалги жилосини йўқотдими? Қанча тозаламанг илгаригидек ялтирамаётирми? Ғам еманг, ҳозир пойафзалингизни тозалашнинг ўзига хос йўлини ўргатамиз.
Шунда экранда тухум ва сут кўринди.
Эҳ, ана айтмадимми!..
-          Энг аввало битта тухум оласиз, уни чақиб сут билан аралаштирасиз. Ҳосил бўлган аралашмага тоза салфеткани теккизиб шу ёрдамида пойафзални тозалайсиз.
Энди билдингизми?
-          Қарабсизки, у аввалги жилосини тиклаб, яна янгидай бўлади-қолади...
Нонни чой билан еб ўтирган дадам менинг ўйларимни сезиб ўтирибди шекилли:
-          Қўявер ўғлим, бу телевизорни сотиб юбориш керакка ўхшайди,-деди. –Нуқул қаёқдаги маслаҳатларни беради.
-          Ҳақиқатдан ҳам,- дедим мен. – Тўғри айтдингиз дада, телевизор яхши ишламаяпти. Кеча об-ҳавониям нотўғри айтди.
Шунда ҳаммамиз бирданига кулиб юбордик. Айниқса қизчам ҳеч балони тушунмаса ҳам олтита тишчасини кўрсатиб маза қилиб кулди.
2011 йил, август

15.05.2013

Альберт Эйнштейн



Альберт
Ўқиб кўрарсизлар. Яқинда қайсидир бир ижтимоий тармоқда русчасига кўзим тушиб қолди. Ўқисам - зўр нарса. Ўзбекчага ўгирдим. Кейинроқ гуглда кўрсам олдинроқ кимдир ўгириб бўлган экан :)) 

Профессор сўради: Худо яхшими?
Талаба: Ҳа.
Профессор: Шайтон яхшими?
Талаба: Йўқ.
Профессор: Тўғри. Айтчи ўғлим, ер юзида ёвузлик борми?
Талаба: Ҳа
Профессор: Ҳаммаёқда ёвузлик, шундайми? Ҳамма нарсани Худо яратган, шунақами?
Талаба: Ҳа.
Профессор:Унда ёвузликни ким яратган?
Талаба индамади.
Профессор: Дунёда бузуқлик, беюзлик, касаллик, жаҳолат мавжуд, шундай эмасми?
Талаба: Тўғри, жаноб.
Профессор: Уларни ким яратган?
Талаба индамади.
Профессор: Фан дунёни ўрганиш учун инсонга 5та сезги берилган деб, уқтиради. Айт-чи, ўғлим, сен бирор марта Худони кўрганмисан?
Талаба: Йўқ, жаноб.
Профессор: Эшитганмисан?
Талаба: Йўқ, жаноб.
Профессор: Сен Худони сезиб кўрганмисан? Таъмини сезганмисан? Ҳидлаб кўрганмисан?
Талаба: Бундан қўрқаманки, йўқ, жаноб.
Профессор: Шунга қарамасдан сен унга ишонасан, шундайми?
Талаба: Ҳа.
Профессор: Тўпланган хулосаларга таяниб, фан Худонинг йўқлигини исботлайди. Бунга сенинг бирор бир қаршилигинг борми?
Талаба: Йўқ, жаноб. Менда фақат имон бор.
Профессор: Ҳа, яша. Имон бу фаннинг асосий муаммосидир.
Талаба: Профессор, Совуқ, бор нарсами?
Профессор: Бу қандай савол? Албатта бор нарса. Сен сира совқотмаганмисан?
(Қолган талабалар бу саволга кулишди)
Талаба: Аслида, жаноб, Совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига асосланадиган бўлсак, иссиқлик мутлақ бўлмаган ҳолатни совуқ деб ҳисоблай оламиз. Одам ё нарса-буюм энергияга эгалигига ё уни узата олишига қараб ўрганилади. Мутлақ ноль ҳароратда (Фарангейт бўйича -460 град) иссиқлик умуман бўлмайди. Барча моддий нарсалар инерт бўлиб қолади ва бу ҳароратга чидамайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик йўқлигини ҳис қилганимизни ифодалаш учун топганмиз.
(Аудиторияга жимлик чўкди)
Талаба: профессор, қоронғулик мавжудми?
Профессор: Албатта, мавжуд. Тун, бу қоронғулик бўлмай нима?
Талаба: Сиз яна нотўғри айтяпсиз, жаноб. Қоронғулик ҳам мавжуд эмасдир. Қоронғулик – бу ёруғликнинг мутлақ йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни эмас. Биз оқ ёруғликни бўлакларга бўлиш ва ҳар бир рангнинг турлича тўлқин узунлигини ўрганиш учун Ньютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Кичик ёруғлик нури қоронғуликка ёриб киради ва уни ёритади. Қандайдир бир муҳит қанчалик қоронғулигини қандай аниқлайсиз? Қанча миқдордаги ёруғликни ўлчаб чиқишингиз маълумми? Қоронғулик – бу ёруғлик йўқлигида нима бўлаётганини ифодалаш учун инсон қўллайдиган тушунчадир. Энди, профессор, айтингчи, ўлим мавжудми?
Профессор: Албатта. Ҳаёт борки, унинг акси - ўлим бор.
Талаба: Сиз яна нотўғри гапирдингиз. Ўлим – бу ҳаётнинг тескари томони эмас, йўқлигидир. Сизнинг илмий назариянгизда каттакон дарзлик пайдо бўлди.
Профессор: Қандай хулосага боряпсиз, йигитча?
Талаба: Профессор, сиз талабаларга биз ҳаммамиз маймундан келиб чиққанлигимизни ўргатасиз. Бу эволюцияни ўз кўзингиз билан кўрганмисиз?
Профессор кулиб бош чайқади, баҳс қаёққа қараб кетаётганини тушунаётган эди.
Талаба: Ҳеч ким бу жараённи кўрмаган. Демак, сиз олим эмас, анчагина кўп даражада руҳонийсиз.
(Аудиторияда кулги портлади)
Талаба: Энди, айтингларчи, хонадагилардан кимдир профессорнинг миясини кўрганми? Эшитганми, ҳидлаб ё ушлаб кўрганми?
(Талабалар кулгида давом этишди)
Талаба: Ҳеч ким. У ҳолда илмий фактларга таяниб, профессорнинг мияси йўқ деган хулоса ясаса бўлади. Сизга ҳаммамизнинг ҳурматимиз баланд, профессор, ўқиган маърузаларингизга қандай ишонайлик?
(Аудиторияда жимлик чўкди)
Профессор: Ўйлайманки, менга шундай ишонсангиз етарли
Талаба: Тўппа-тўғри! Худо билан инсонни Имон боғлаб туради холос.
Профессор ўтирди. Бу талаба Альберт Эйнштейн эди