3-Д сейсмик ишларини
режалаштиришнинг дастлабки муҳокамаси. Маъмурий ишлар
Нефть
компаниясининг раҳбарияти 3-Д съёмкасини лойиҳалаштириш ва тасдиқдан ўтказиш
учун сейсморазведка маълумотларини регистрация
қилиш, унга ишлов бериш ва интерпретация қилиш
тартиби билан таниш бўлиши лозимдир. Агар компания раҳбарияти 3-Д
сейсмик ишларини ўтказишнинг мураккабликларига аввал дуч келмаган бўлса, 3-Д ни қўллашдан олдин юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни
техник таркиб кўра билиши керак. Ишнинг муайян босқичини ҳал қилиш учун
олдиндан мулоҳаза ва фаразларга таяниб
иш юритилади. Эсда тутиш керакки, 3-Д
ўтказганда бугун йўл қўйилган хато, эртага такрорланмаслиги учун тажриба жуда
муҳимдир. Лойиҳани мукаммаллаштириш, информация йиғиш ва параметрларига ишлов
бериш – бу иш сифатли чиқишига замин яратади. Лойиҳада зарур параметрлар ўз
ўрнида тўғри ишлатилмас экан натижа кутилганидек чиқмайди.
Геофизикларнинг
буюртмачиси битта ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Маълумотни регистрация ва
интерпретация қилиб бўлиб, сўнг бир гуруҳ мутахассисларга узатилади.
Интерпретациянинг давомини улар бажаришади (1.1- расм). Бундан ташқари
информациянинг ўз қиймати бор, чунки унга маблағ сарфланган.
.
Қўйилган масалалар
Ишнинг бошида компания 3-Д
съёмкасини регистрация ишларида ўз олдига аниқ вазифани қўйиб олиши керак (1.2
расмда айрим вариантлар келтирилган). Ишни режалаштириш жараёнида буни эсда
тутиш лозим. Ҳар қандай сейсморазведка иши режалаштириб, регистрация қилиб,
ишлов бериб ва интерпретация қилиниб
тайёр материал олингандан сўнг бажарилган ишларга баҳо берилади, яъни
афзалликлари ва камчиликлари аён бўлади.
1.2-расмда кўпчиликка маълум
сейсморазведка ишлари тақсимоти кўрсатилган. Масалан резервуарни мониторинг
қилиш тизими йирик конлар учун тўғри келадиган усулдир. Бир коннинг ўзида
маълум вақтдан сўнг иккинчи марта 3-Д
ўтказиб кўриб заҳира тугаётганини ва сув босаётганини аниқласа бўлади.
Бу съёмка усули 4-Д ёки 'time-lapse'
(вақтлар фарқи) деб ҳам аталади.
Йирик конларни ўрганишда бу усул жуда қўл келади.
Соҳанинг ривожланиш йўналиши
Ҳозирги
даврда кичик компаниялар ҳам катта компаниялар сингари замонавий
технологиялардан фойдаланиб иш маҳсулдорлигини оширмоқда. Бу асосан энергетика
соҳасида кўзга ташланиб, 3-Д сейсмик технологияси бунга яққол мисол бўлади. 3-Д
технологиясидан фойдаланиб бутунжаҳон нефть компанияларининг фойдали иш
коэффициентлари ошди. Йирик компаниялардан бири 1991 йилда 2-Д усулида иш
юритиб 13 фоиз маҳсулдорликка эришган бўлса, 1996 йилда 3-Д билан ишлаб 44
фоизга чиқарганлиги дунё тажрибасидан маълумдир (Ayler, 1997). 2-Д усулининг ўзи билан ишлаганда самарадорлик ўзгармади, 3-Д
технологиясини қўллаганда эса самарадорлик ва сифат ошиши кузатилди.
Кузатишлар Канада ва АҚШ нинг ишлаб бўладиган ҳудуди 2007 йилда 3-Д билан қоплаб бўлинишини кўрсатди (1.3-расм) (китоб эскироққа ўхшайди :) – Ш.И.). Бу ҳали ўртача ҳисоб-китоб, кўплаб участкалар эса 3-Д билан қайта-қайта ўрганилгандир (4-Д усули назарда тутилмаяпти). Регистрация қилишнинг нархи арзон ва каналларнинг ўтказувчанлик қобилияти юқорилиги 3-Д нинг 2-Д дан афзаллигини кўрсатади.
Кўплаб етакчи нефт компаниялари ўзининг 3-Д ишлари лойиҳачиси, сейсмик материалга ишлов берувчи ва жойнинг ўзида интерпретация қилувчи мутахассисларига эга. Кичик ва ўртача нефт компаниялари эса четдан маслаҳатчи олишларига тўғри келиши мумкин. 3-Д сейсморазведкаси билан мунтазам шуғулланиш мутахассисни профессионал даражага айлантиради.
1.2-расм. 3-Д сейсморазведкасининг вазифалари.
1.3-расм.
3-Д сейсмик технологиясини Шимолий Америкада қўллаш. (Коеn, 1995 по А. Cranberg, Aspect Management Corp.).
Молиявий масалалар
3-Д
съёмкасининг ҳаражатларини ҳисоб-китоб қилишда молиявий омиллар муҳим роль
ўйнайди. Разведка ишлари лойиҳасини тузувчи гуруҳ қудуқларнинг геологик
маълумотлари билан асосланиб зич қопланган геофизик профиллар маълумотлари
беҳуда қазилган қудуқларни камайтириб, иқтисодий фойда келтиришига раҳбариятни
ишонтириши керак. Илгари бирор бир
истиқболли майдонда 3-Д ишларини ўтказиш учун камида битта излов қудуғи
қазилиши лозим эди, шунда раҳбарият келгусидаги ишларга маблағ ажратарди.
Яқинда эса 3-Д технологиясини ҳаттоки разведка учун ҳам қўллаш одат тусига
кирди. Узоқ йилларга чўзиладиган 2-Д лойиҳаларининг харажатлари 3-Д нинг
харажатига тенглашиб қолиши мумкин. Бундан ташқари турлича йилларга тегишли 2-Д
маълумоти регистрацияси ва интерпретацияси айрим ноаниқликларни туғдириши
муқаррардир. Бинобарин, 3-Д маълумоти таннархи жиҳатдан ўзини оқлайди, сейсмик
маълумотнинг интерпретацияси аниқлиги кафолатланади.
Режалаштиришнинг
дастлабки босқичида бюджетнинг ҳисобини олиш зарур, акс ҳолда лойиҳа унга мос
келмай қолиши мумкин. Молия сметаси паст нархда бўлса, бу 3-Д лойиҳасида ўз
аксини топади ва раҳбарият кутган натижани бермайди. Иккинчи томондан, молия
сметаси нархларининг юқорилиги эса майдонда керагидан ортиқ иш
режалаштирилганини ё бирор техник талабни кўрсатади. Бюджетни ким назорат
қилиши; аввалдан кўзда тутилмаган вазиятларни ҳал этиш (асосан чиқимнинг ортиб
кетиши); режалаштириш ишлари бўйича қўмита кенгаши қай тарзда бориши
(белгиланган график бўйичами ёки мунтазам эмасми), иш графиги қанақа бажарилиши
– булар жуда муҳимдир.
Раҳбарият ҳар қандай разведка ишини тўғри иқтисодий
баҳоламоғи керак, ўз потенциали ва иш кўламини чамалаб, шу орқали 3-Д съёмка
харажатлари ўзини оқлашига эришилади. Фақат биттагина қудуқ бўлса, шунга 3-Д
съёмка ўтказишни асослаб бериш қийин. Шунга қарамай, 3-Д ишлари ўтказиш
фойдасиз қудуқларнинг олдини олиши турган гап. Айнан шу ҳолатда разведка
қудуқлари ўзини оқлайди. Конда 3-Д съёмкасидан сўнг разведка қудуқлари ўз
натижасини беради. Шу орқали катта маблағни тежаб қолинади.
Кўп сонли иш участкалари бўлган лойиҳада, агар
унда камхаражат ва чуқур бўлмаган қудуқлар қазилган бўлса ҳам, 3-Д ўтказиш
иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Режа бўйича горизонтал бурғилашда сейсмик
маълумот ўта аниқ бўлиши талаб этилади. Масалан, изланган горизонт унча қалин
бўлмаса, бурғиловчи-инженерлар долотони коллекторга қўйишлари учун уччала ўлчам
бўйича аниқ силжишларига тўғри келади. Ҳатто 3-Д ўтказиб (масалан 1:5) ва 3-Д
ўтказмай (масалан 1:6) қазилган қудуқлар
харажатларида фарқ сезилади.
1.4-расм. Қудуқ ва 3-Д
съёмкасига сарфланган харажатни таққослаш
3-Д ўтказилиб ва ўтказмасдан қазилган
қудуқлар орасидаги фарқ
6
х $500К = $ 3, 000,000 3-Д ўтказилмаган
5 х $ 500К =
$2,500, 000 3-Д ўтказилган
Фарқ = $ 500,000
Бу шуни кўрсатадики, инвестор $500000 ни 3-Д ўтказишга сарфласа
арзийди. Кўриб чиқилган ҳолатда бу маблағ билан 10 кв мил майдонда 3-Д ўтказса
бўлади.
Andreas Cordsen, Mike Galbraith, ва
John Peirce деган олимларнинг “Planning Land 3-D Seismic
Surveys” деган қўлланмасидан таржима