22.01.2015

Қиш... Совуқ...

Декабрь. Ҳаммаёқ музлаб ётибди.
Иш юзасидан турли даргоҳларга киришга тўғри келади.. мактаб, шифохона, банк, магазин, ошхона... Яхши иситилаётган бирорта даргоҳни кўрмайсан.
Ишхонада ҳам шу аҳвол. Хоналар музлаган. Электр печка иситиб беролмайди, қўшимча улаш мумкинмас, тармоқ кўтаролмайди. Қуёш булутнинг орқасидан юзини кўрсатса, ходимлар ташқарига чиқиб офтобчувоқда тобланади. Яхшиямки, офтобга ҳеч кимнинг қўли етмайди, бўлмаса уни ҳам сотиб юборармидик.
Ҳожатхона музлаб тошиб кетган. Ичкарида гаплашишяпти.
-          Орқангга зиндалак чиққурлар, оқизиб кетмабди ахлатини
-          Сув музлаган.
-          Уйига опкетсин
-          Уйида ҳам шу аҳвол-да..
Кечқурун эр-хотин бир-бирига термилиб ётаверади. Иккаласи ҳам соғлом, боланинг ухлаши ҳам муаммо эмас. Муаммо – совуқ уйда ювиниш..
Телевизорда, интернет саҳифаларида пляжда яйраб юрган яланғоч одамларнинг, сачраётган сувнинг тиниқ тасвирини кўриб этинг жунжикади.
..Яна ёзардим, компютерим совуқдан қот...

Комментариев нет:

Отправить комментарий