ziyouz.com сайти асосчиси Давронбек Тожиалиевнинг фейсбукдаги деворига ёзилган ёзув
Бу ҳам бир бекорчиликдаги фантазия. Тасаввур
қилайлик 25 йилдан кейин Зиёузком қандай кўринишда бўлади..
1. Сайтдаги китоблар
сони 100 мингдан ортиб, хотира ҳажми бир неча терабайтга етади, серверга чидам
берсин J
2. PDF, djvu,FB2 каби форматлар эскиради. Чаққон программистлар ZiyoReader ни ишлаб
чиқишади. Формат расширенияси .pdf, ,djvu ларга ўхшаш .ziyo
3. ZiyoReader да айрим
афзалликлар бўлади. А) Насрий китобларда овоз тугмасини боссангиз, ўзбекча
матнни акцентсиз тилимизда ўқиб беради, бир неча сухандонларимиз овози базада
ёзиб қўйилган. “По умолчанию” боссангиз Афзал Рафиқов овозида ўқийди; Б) Шеърий китобларнинг ичида бизга таниш
қўшиқлар учраб қолса, куйлаб бериш имкониятлари ҳам бўлади, “по умолчанию”
Озодбек Назарбеков овозида.
4. Сайтнинг дизайни шу
ҳолича қолади
5. Зиёуз бренди остида
мактаб стол-стуллари, парталар ишлаб чиқарила бошлайди. Ҳозирча марғилонлик
қизларнинг сепига мебел ясаётган усталар ушбу мактаб жиҳозларини зиёуз билан
биргаликда сайтда реклама қилишади, уларнинг сафига қувасойлик ва янгиқўрғонлик
мебелсоз усталар қўшилади.
6. Сайтга қўйгани ўзбекча китоблар тугаб қозоқ,
қирғиз, туркман, қорақалпоқ, уйғур, нўғой ва Россияда яшовчи кўплаб туркий халқлар
китобларига ҳужум бошланади
7. Унгача хориждаги
компютерсозлар ҳам бекор бош қашиб ўтирмай, монитордаги матн ва тасвирга оид
ҳидни таратувчи технологиялар чиқаришади. Зиёузда ҳам электрон китоб мавзусига
оид ҳид тарқатадиган бўлади. Умид қиламизки, чорвадорликка оид асарларда (П.
Қодировнинг “Қора кўзлар” романи ва Нурали Қобулнинг қисса ва ҳикояларида) бу
технологиядан Давронбек мутлақо
фойдаланмайди.
...қолганини
илҳоми келганлар давом эттирса қаршилик йўқ
Комментариев нет:
Отправить комментарий