“...
қирқ ҳунар оз” Ўзбек мақоли
Стол ортида катта одам ва 2-3та аёллар ястаниб ўтиришибди. Олдинда
ёшроқ йигитча.
-
Бизнинг даргоҳда ишлаш осон, деб ўйлаяпсиз, шекилли?
-
Йўқ, йўқ..
-
Кўпчилик билан тил топишадиган, уддабурон бўлишингиз
керак.
-
Албатта.
-
Биласизми, пахта қачон яганаланади, терилади?
-
Биламан. Пахта даласида ўсганман.
-
Хўш, белкуракни ишлатишни биласиз?
-
Қайси йигит белкурак ишлатмаган дейсиз.
-
Супургини-чи?
-
Бу нимага керак?
-
Супуриш учун, албатта. Миниб учмайсиз-ку.
-
Қаерни?
-
Кўчани! Хўш, биласизми?
-
Албатта! Талабаликда супур-сидир ишларини бажарганман.
-
Мен бекорга кўпчилик билан ишлаш тўғрисида эсламадим.
Маҳалладан тўловларга пул йиғиш, турли рўйхатларни олиш ишларига қўл-оёғингиз
чаққон бўлиши керак.
-
Уддалайман. Котиблик иш бўптими.
-
Маҳалла аёлларининг юриш-туришига кўз-қулоқ бўлиб
туришга тўғри келади. бошдан оёқ, ҳўў, ҳалигидек, рўмолга бурканиб, жуда узун
кийиниб юрганларни огоҳлантириб туриш зарур.
-
А-а?...
-
Жуда калта кийинганларни ҳам.
-
И-и...Нега?
-
Яқинда янги топшириқ бўлди. Аҳоли яшаш пунктларида
турли оқимларга аралашган шахслар, чет элдаги жангариларга қўшилишни мақсад
қилганларни тутиб келишга ҳам масъулмиз.
-
Мен карате ва қўл жангига қатнаганман. Приёмларимни
кўрсатиб берайми? Хий-я-а-а!! Гдиш-бдиш!!
-
Етарли.
Шундай қилиб ёш ўқитувчи
мактабга ишга қабул қилинди.
2016 йил 9 январ