21.12.2020

Қизиқчи болакайлар 3

Камола 11 ёш, Алишер 8 ёш

Болалар ёзда аям билан ухлашарди. Бир куни кечқурун чақиришди, кирсам иккаласи уйни бошига кўтариб жанжаллашяпти.

-          Девор томонда мен ётаман!

-          Йўқ, сен кеча ётдинг, мен ётаман!

-          Ўртада ётмайман!

Бунақа вақтда тинчитиш учун катта ваъда бериш керак. Секин алдай бошладим:

-          Алишер, Камош, сизларга ҳадемай икки қаватли каравот олиб келиб бераман. Роса чиройли, гуллари бўлади. Хоҳласаларинг пастида, хоҳласаларинг тепасида ётасизлар. Четидаги зинасидан чиқилади.

Болалар бирпас жим эшитди. Бўлди, тинчитдим, деб турсам, ундан баттарроқ жанжал бошланиб кетди.

-          Тепада мен ётаман!

-          Йўқ, сен пастда ётасан, мен чиқаман!

-          Йўқо-ол! Мен ётаман!

*                             *                             *

Наргизахон 3 ёш

Қайси бола ўз ихтиёри билан дори ичибдики, бизнинг кичкинтойимиз ичса. Қўлингдан оқиб тушиб кетиб ерга думалаб бақиради, оғзидан қуйсанг пуркаб ташлайди. Буни олдиндан билган ота-онаси ҳийла ишлатмай иложи йўқ.

-          Қани, аяси, менга Наргизахоннинг ширин дорисини беринг, ичаман!

-          Вой, дадаси уни ўзимиз ичамиз!

-          Беринг, дедим буёққа, мен опкелганман, ўзим ичаманг! – Қўлидан талашиб оламан.

-          Йўқ, буни Наргизахон ичади. Беринг ўзимга! – Қайтиб тортиб олади.

-          Маза қилиб дорини ичаркансизлар-да, менга нима қолади? – Шовқин солиб қопқоғини очишга ҳаракат қиламан.

Уюштирган томошамизни кўрган қизчамиз дори шишани қўлимиздан юлқиб олади-да “ўзим ичаман, сизлайга беймайман!” деб қичқирганича дорини ичиб юборганини билмай қолади. Эртасига яна худди шу ҳолат.

Аввалгилари

Қизиқчи болакайлар 1

Қизиқчи болакайлар 2

Комментариев нет:

Отправить комментарий