21.10.2015

Қизиқчи болакайлар 2

Камола, 6 ёш.
-          Буви, картошканинг кесилганларини нимага ажратяпсиз?
-          Кавлаганимизда кесилиб кетибди, саралаб уларни тезда ишлатиб юборамиз. Бутунларини сақлаб қўямиз.
-          Ие, унда сизлар ҳам менга ўхшаркансизларда.
-          Нимага?
-          Мен ҳам қиёмли бўличка олиб берсангиз, олдин қиёмсиз жойини ейман, охирида мазза қилиб қиёмли жойини ейман.

                        *              *                 *

Алишер, 3 ёш
-  Алишержон, боғчага боришга ўргансанг, шоколад олиб бераман. Боққа айлангани обораман.
- Ўргансам, марожнаям оберасизми?
- Олиб бераман.
- Ҳаммаёққа айлантиргани оборасизми?
- Ҳа-да!

- Яна.. яна.. ўргансам, кейин боғчага бормасам ҳам майлими?

Комментариев нет:

Отправить комментарий