15.05.2013

Альберт Эйнштейн



Альберт
Ўқиб кўрарсизлар. Яқинда қайсидир бир ижтимоий тармоқда русчасига кўзим тушиб қолди. Ўқисам - зўр нарса. Ўзбекчага ўгирдим. Кейинроқ гуглда кўрсам олдинроқ кимдир ўгириб бўлган экан :)) 

Профессор сўради: Худо яхшими?
Талаба: Ҳа.
Профессор: Шайтон яхшими?
Талаба: Йўқ.
Профессор: Тўғри. Айтчи ўғлим, ер юзида ёвузлик борми?
Талаба: Ҳа
Профессор: Ҳаммаёқда ёвузлик, шундайми? Ҳамма нарсани Худо яратган, шунақами?
Талаба: Ҳа.
Профессор:Унда ёвузликни ким яратган?
Талаба индамади.
Профессор: Дунёда бузуқлик, беюзлик, касаллик, жаҳолат мавжуд, шундай эмасми?
Талаба: Тўғри, жаноб.
Профессор: Уларни ким яратган?
Талаба индамади.
Профессор: Фан дунёни ўрганиш учун инсонга 5та сезги берилган деб, уқтиради. Айт-чи, ўғлим, сен бирор марта Худони кўрганмисан?
Талаба: Йўқ, жаноб.
Профессор: Эшитганмисан?
Талаба: Йўқ, жаноб.
Профессор: Сен Худони сезиб кўрганмисан? Таъмини сезганмисан? Ҳидлаб кўрганмисан?
Талаба: Бундан қўрқаманки, йўқ, жаноб.
Профессор: Шунга қарамасдан сен унга ишонасан, шундайми?
Талаба: Ҳа.
Профессор: Тўпланган хулосаларга таяниб, фан Худонинг йўқлигини исботлайди. Бунга сенинг бирор бир қаршилигинг борми?
Талаба: Йўқ, жаноб. Менда фақат имон бор.
Профессор: Ҳа, яша. Имон бу фаннинг асосий муаммосидир.
Талаба: Профессор, Совуқ, бор нарсами?
Профессор: Бу қандай савол? Албатта бор нарса. Сен сира совқотмаганмисан?
(Қолган талабалар бу саволга кулишди)
Талаба: Аслида, жаноб, Совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига асосланадиган бўлсак, иссиқлик мутлақ бўлмаган ҳолатни совуқ деб ҳисоблай оламиз. Одам ё нарса-буюм энергияга эгалигига ё уни узата олишига қараб ўрганилади. Мутлақ ноль ҳароратда (Фарангейт бўйича -460 град) иссиқлик умуман бўлмайди. Барча моддий нарсалар инерт бўлиб қолади ва бу ҳароратга чидамайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик йўқлигини ҳис қилганимизни ифодалаш учун топганмиз.
(Аудиторияга жимлик чўкди)
Талаба: профессор, қоронғулик мавжудми?
Профессор: Албатта, мавжуд. Тун, бу қоронғулик бўлмай нима?
Талаба: Сиз яна нотўғри айтяпсиз, жаноб. Қоронғулик ҳам мавжуд эмасдир. Қоронғулик – бу ёруғликнинг мутлақ йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни эмас. Биз оқ ёруғликни бўлакларга бўлиш ва ҳар бир рангнинг турлича тўлқин узунлигини ўрганиш учун Ньютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Кичик ёруғлик нури қоронғуликка ёриб киради ва уни ёритади. Қандайдир бир муҳит қанчалик қоронғулигини қандай аниқлайсиз? Қанча миқдордаги ёруғликни ўлчаб чиқишингиз маълумми? Қоронғулик – бу ёруғлик йўқлигида нима бўлаётганини ифодалаш учун инсон қўллайдиган тушунчадир. Энди, профессор, айтингчи, ўлим мавжудми?
Профессор: Албатта. Ҳаёт борки, унинг акси - ўлим бор.
Талаба: Сиз яна нотўғри гапирдингиз. Ўлим – бу ҳаётнинг тескари томони эмас, йўқлигидир. Сизнинг илмий назариянгизда каттакон дарзлик пайдо бўлди.
Профессор: Қандай хулосага боряпсиз, йигитча?
Талаба: Профессор, сиз талабаларга биз ҳаммамиз маймундан келиб чиққанлигимизни ўргатасиз. Бу эволюцияни ўз кўзингиз билан кўрганмисиз?
Профессор кулиб бош чайқади, баҳс қаёққа қараб кетаётганини тушунаётган эди.
Талаба: Ҳеч ким бу жараённи кўрмаган. Демак, сиз олим эмас, анчагина кўп даражада руҳонийсиз.
(Аудиторияда кулги портлади)
Талаба: Энди, айтингларчи, хонадагилардан кимдир профессорнинг миясини кўрганми? Эшитганми, ҳидлаб ё ушлаб кўрганми?
(Талабалар кулгида давом этишди)
Талаба: Ҳеч ким. У ҳолда илмий фактларга таяниб, профессорнинг мияси йўқ деган хулоса ясаса бўлади. Сизга ҳаммамизнинг ҳурматимиз баланд, профессор, ўқиган маърузаларингизга қандай ишонайлик?
(Аудиторияда жимлик чўкди)
Профессор: Ўйлайманки, менга шундай ишонсангиз етарли
Талаба: Тўппа-тўғри! Худо билан инсонни Имон боғлаб туради холос.
Профессор ўтирди. Бу талаба Альберт Эйнштейн эди

Комментариев нет:

Отправить комментарий