20.05.2013

Меза - 1

                                      Меза программасининг вазифаси нима?   
  Фотографлар учун фотошоп, картограф учун мапинфо ё аркгис, инженер учун автокад қандай аҳамиятли бўлса сейсморазведчик учун Меза шундай аҳамиятли программадир. Тўғри, французлар геоленд, руслар пикеза деган алтернатив программалар яратиб қўйишган, лекин буларга қараганда меза ўзининг қулайлиги, осон интерфейси ва унча мунчага шикастланмаслиги билан ажралиб туради. Установка сўрамайди, инжиқ эмас, ҳаммасидан ҳам взломанний версияси ҳамма жойда бор ;).
   Биз бу программада сейсморазведка ишлари проектларини яратишимиз, далада бўлаётган ишларни, масалан топоишларни етарлича назорат қилишимиз, проектни регионнинг хусусиятларига, релъефига, ерости тузилишига мослаб тузишимиз, янаям очиқроқ айтганда дала сейсморазведка ишларини иқтисодий жиҳатдан чўнтакка мослаб тузишимиз, сейсмик тўлқинлар тарқалишини моделлаштиришимиз мумкин.
   Бу ерда ҳамма имкониятлари санаб ўтилмади, алоҳида тўхталамиз.
                                                      Карта тортиш   

  Демак, проект тузиш учун бизга аввало нима керак - шу ҳудуднинг картаси керак. Масштаби билан. Ишни картани масштаблаштиришдан бошлаймиз.
(лирик чекиниш : ерни ўлчашга оид бўлган программа (мапинфо, меза, геоленд в.б.) зоти борки, ҳаммасида харита масштаблаштирилади. Бунда растр расмнинг ҳар бир пиксели координатага эга бўлиб қолади. Ўша программаларнинг кўпчилигида масштаблаштириш принципи бир хил: картадан 3-4та нуқта танлаб олиниб унга аниқ бир координата “боғланади”. Қарабсизки, масштабли карта тайёр)
   Мезанинг GMGIMAGE деган қўшимча программаси бор, у картани масштаблаштириш учун ишлатилади.

   Экранга TIFF форматдаги харита тортилади. Add Warp Control Image тугмасини босамиз (чапдан бешинчи тугма). X ва Y координаталари кесишган бирор нуқтани танлаймиз ва унга босамиз. Coordinate Entry дарчаси чиқади, унга шу нуқтанинг координатасини юқори аниқликда киритамиз. Шу тахлитда уч ёки тўртта нуқта киритилади. Улар бир-бирларидан имкон қадар узоқроқ бўлгани, яъни планшетнинг тўртта бурчаги яқинида бўлгани мақсадга мувофиқдир. Танлаган нуқталаримиз экранда қизил рангда белгиланади.
   Сўнг Display менюсидан Image-Warp Image босилади. Программа планшетни координатага мослайди (зарурияти бўлса планшет сиқилади ё букилади).
   File менюсидан Save Layer File босилади. Шунда .lyr форматли харита яратилади. Бу форматни фақат MESA очади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий